Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» яна очко йўқотди
Фото: Премьер лига
«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида «Саутҳемптон»га қарши ўйнади. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашувда мухлислар гол кўришмади - 0:0.
«Қизил иблислар» бу натижадан кейин 44 очко билан учинчи ўринда қолмоқда. Бу турда «Сток Сити»ни 5:0 ҳисобида енгган «Челси» очколари сонини 45тага етказган ҳолда Жозе Моуриньо жамоасини қувиб ўтди. «Авлиёлар» жамоаси 20 очко билан 13-поғонада жойлашган.
Кейинги турни «МЮ» 1 январь куни «Эвертон»га қарши сафарда ўтказади, «Саутҳемптон» 2 январь куни «Кристал Пэлас»ни қабул қилади.
Англия чемпионати
21-тур
Манчестер Юнайтед – Саутҳемптон 0:0 (0:0, 0:0)
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Линделеф, Жонс, Шоу, Погба, Матич, Мата, Лингард, Мхитарян (Марсиял, 65), Лукаку (Рэшфорд, 14).
Саутҳемптон – Маккарти, Стивенс, Йосида, Худт, Маккуин, Ромеу, Хейбьерг, Уорд-Проуз, Тадич (Лемина, 82), Буфаль (Редмонд, 85), Лонг (Габбьядини, 80).
Огоҳлантиришлар: Ҳейбьерг (26), Ҳудт (44), Буфаль (58), Лингард (60), Матич (72), Уорд-Проуз (80).
Мавзуга оид
12:15 / 18.01.2026
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026
Аморимнинг кутилмаган истеъфоси. «МЮ» раҳбариятининг қарори қанчалик тўғри?
15:42 / 05.01.2026