Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Янги йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 5,9 фоиз даражасида режалаштирилмоқда (тугаб бораётган йилда бу кўрсаткич — 5,5 фоизни ташкил этган), инфляция эса 12,4–13,4 фоиз даражада бўлиши кутилмоқда. Ўсиш ҳажми саноат ишлаб чиқаришда — 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришда — 4 фоиз, капитал сармояларда — 6,5 фоиз, чакана савдо айланмасида — 5,6 фоиз миқдорда бўлиши прогноз қилинмоқда.

Давлат бюджетининг профицити илк марта ЯИМга нисбатан 0,02 фоиз бўлиши кутилмоқда. Ҳолбуки, 2017 йил ва ундан аввалги йилларда давлат бюджети 1 фоизлик дефицит билан тасдиқланар эди.

2018 йилда Ўзбекистон давлат бюджетининг асосий параметрлари

ДАРОМАДЛАР, млрд. сўм (давлат мақсадли фондлари иштирокисиз) —  62.229,5

Бевосита солиқлар — 12.805,4

  • Юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқлар — 2.510,9
  • Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ЯСТдан ажратмалар — 1.907,6
  • Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТдан ажратмалар — 2.110,5
  • Жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари — 5.198,8
  • Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқ — 1.077,6

Билвосита солиқлар — 33.404,3

  • Қўшилган қиймат солиғи — 22.019,4
  • Акциз солиғи — 8.343,8
  • Божхона божи — 1.415,3
  • Бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ — 1 323,2
  • Абонентлик рақамини ишлатганлик учун тўлов — 302,5

Ресурсга доир тўловлар ва мулк солиғи — 9.714,5

  • Мол-мулк солиғи — 2.158,9
  • Ер солиғи — 1.266,6
  • Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ — 6.203,1
  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 85,9

Қўшимча фойдадан солиқ — 1.367,7