10:48 / 02.01.2018
11984

Россия ва Қозоғистон темир йўл йўналишларига 45 фоизгача чегирмалар жорий этилди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинди. Бу ҳақда ЎзА “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамиятига таянган ҳолда хабар тарқатди. 

2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди: 

- агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 45 фоизлик чегирмага эга бўлади; 

- агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма олади; 

- агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма тақдим этилади; 

- агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоиз чегирма берилади; 

- агарда йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса, 5 фоизлик устама қўшилиши мумкин; 

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди. 

Top