Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Менинг ядровий тугмам сеникидан каттароқ ва кучлироқ” – Трамп Шимолий Корея етакчисига
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга “унда ҳам ядровий тугма” борлиги билан жавоб қайтарди.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси унинг столи устида энди ядровий тугма борлигини айтганди.
“Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин “унинг столи устида ядровий тугма туришини” айтди. Оч-наҳор тузумдан у-бу ким балки уни менда ҳам ядровий тугма борлигидан ва бу тугма уникидан анча каттароқ ва кучлироқ ҳамда ишлашидан хабардор қилиб қўяр!”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Ким Чен Ин 1 январда миллатга янги йил мурожаатида ядровий ракеталарга старт берувчи тугмани шай ҳолатда ушлаб туришини айтганди. Шимолий Корея раҳбари энди ишчи столи устида АҚШ таҳдидига жавобан босиши мумкин бўлган ядровий тугма борлигини айтганди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026