Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Андижондаги шоҳ кўчадан панжаралар олиб ташланди
Навоий шоҳ кўчаси (проспект) Андижон шаҳрининг асосий кўчаларидан бири. Бундан икки йил олдин транспорт серқатнов бўлган йўлнинг ўртасига панжаралар ўрнатилган эди.
Эндиликда ҳайдовчилар ва аҳоли учун мазкур темир тўсиқлар ноқулайлик туғдираётгани туфайли кўчадаги барча панжаралар олиб ташланди.
Панжаралар баланд ва қалин тўсиқлардан иборат бўлгани йўл ҳаракати ҳодисаларига сабаб бўлаётганди.
Шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг сўзларига кўра, эндиликда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўчанинг икки қисмидаги тротуар ва йўл чегарасига сўнгги шаҳарсозлик меъёрларидаги панжаралар ўрнатилади.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026