Жамият | 10:00 / 04.01.2018
84611
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонда Қуръони Карим чоп этила бошланди

Фото: Info.islom.uz

3 январь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солган «Ҳилол» нашриёти босмахонасида Қуръони Каримни чоп қилиш бошланди.

Info.islom.uz сайтининг ёзишича, «Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ушбу мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилмоқда.

Китобнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинган. Маросимга марҳум шайхнинг энг яқин сафдошларидан Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишган.

Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари босилган.

Фото: Info.islom.uz
Фото: Info.islom.uz
Фото: Info.islom.uz

Мавзуга оид