Ўзбекистон | 10:20 / 04.01.2018
7792
1 дақиқада ўқилади
ТИВнинг 2017 йилдаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз фаолияти бўйича сўров ўтказмоқда. Тегишли сўров вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилган.
ТИВ сайтида сўров битта саволдан иборат: «Сиз ТИВнинг 2017 йилдаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?» Жавоблар эса тўрт вариантдан иборат: «Аъло», «Яхши», «Қониқарли» ва «Ёмон».
4 январь куни соат 10:27даги ҳолатга кўра, овоз берганларнинг 45,8 фоизи ТИВ фаолиятини «Аъло» деб баҳолаган бўлса, 22,9 фоизи «Қониқарли» эканини билдирган. 16,7 фоиз – «Яхши» ва 14,6 фоиз – «Ёмон».
Қайд этилишича, ТИВ фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларни press@mfa.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
Мавзуга оид
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022
Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди
12:37 / 21.06.2022
Хитой элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди
12:43 / 04.05.2022