Ўзбекистон | 16:30 / 05.01.2018
99944
2 дақиқада ўқилади

«Абу Сахий»да ўзгаришлардан кейин тушум кескин ортди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрди.

Президент матбуот хизмати туман ҳудудида жойлашган собиқ «Абу Сахий» МЧЖ, эндиликда «Тошкент ипак йўли» мажмусига айлантирилган савдо маркази бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, маъмуриятдаги ўзгаришлардан кейин бозордан давлат бюджетига тушадиган тушум миқдори кескин ортган.

«Собиқ «Абу Сахий» МЧЖда давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган. Ушбу бозор «Тошкент ипак йўли» мажмусига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган», дейилган хабарда.

Илк марта ушбу бозор билан боғлиқ хабарлар 2016 йилнинг сентябрь ойида тарқалганди. Ўшанда «даромадларни солиқдан яшириш» аломатларини аниқлаш мақсадида бозор фаолияти текширилгани айтилганди. 2017 йил февраль ойида эса бир гуруҳ тадбиркорлар бозор қошида фаолият олиб борадиган терминал ўз ишини тўхтатиб қўйгани ҳақида хабарларни тарқатган.

Маълумот учун, ушбу бозор аввал Тиллаевлар оиласига тегишли ҳисобланарди.

Мавзуга оид