LG роботлар қаторини кенгайтириш ниятида
LGElectronics компанияси бир йил олдин роботлар қаторининг тақдимотидан сўнг, шу йўналишда ҳаракат қилишни давом эттирди ва CES 2018’да учта янги намунани тақдим этди. LG’дан учта янги робот концепти меҳмонхона, аэропорт ва супермаркетларда тижорат мақсадида фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган. Янги роботлаштирилган моделлар LG’нинг робототехника соҳасидаги етакчи технологияларга асосланган бизнесини кенгайтириш ниятида эканини акс эттиради.
LG’нинг роботлар ишлаб чиқариш бўйича янги бренди CLOi деб номланди. Бренд йўловчи ва робот-тозаловчи учун Инчхон шаҳри халқаро аэропортида муваффақиятли синовдан ўтган роботнинг афзалликларини ўзига қамраб олган хизмат кўрсатиш бўйича робот, портье робот ва харидлар учун роботлаштирилган аравачани ўз ичига олади. Яқиндан бошлаб Корея Республикасидаги энг йирик молия муассасаларидан бирига ташриф буюрувчиларга ёрдам бераётган майсаларни кесишга мўлжалланган робот ва ахборот берувчи робот ҳам CLOi бренди оиласига киради.
Роботнинг вазифалари орасида аэропортлардаги мехмонхоналар ва ресторанларга ташриф буюрганларга озиқ-овқат ҳамда ичимликларни тез етказиб бериш ҳам бор. Робот етказиб беришни соат мили бўйича амалга ошириши мумкин, ички ҳаракатланувчи патнисдан эса газаклар ва ичимликларни олиш осонроқ бўлади. Етказиб бериш иши якунлангач, робот ўз жойига мустақил равишда қайтади.
Меҳмонларнинг юкларини хоналарга етказиб бериш учун мўлжаллаб лойиҳалаштирилган робот-портье узоқ вақт хизмат кўрсатиш ва кутиш натижасида келиб чиққадиган ноқулайликни пасайтиради. Роботлаштирилган портье жойлашиш ва тарк этиш тартибини тезда расмийлаштириши мумкин, тўловни қабул қилади ва юкни икки сонияда кутиб турган машинага етказиши мумкин.
LG премиум-синфдаги супермаркетларда мижозлар тажрибасини яхшилаш учун робототехникада ноу-хауни татбиқ этмоқда. Харид қилиш учун роботлаштирилган аравача баркодлар учун ридер билан жиҳозланган, бунинг натижасида харидорлар маҳсулот қийматини аниқлай олиши ва ўз харидларининг тўлиқ рўйхатини дисплейда кўришлари мумкин. Бундан ташқари, робот махсус мобиль иловалар орқали савдо залида олдиндан танланган маҳсулотларни топишга ёрдам беради.
LG CLOi роботлар қатори маиший электроника моделлари ва сунъий идрокдан фойдаланилган маиший техникани бирлаштирувчи ThinQ сериясидаги маҳсулотларга параллель равишда ривожланади. LG CLOi LG томонидан ҳам фойдаланувчи билан ҳиссий ўзаро ҳаракат, ҳам инновациялар ва сунъий идрок технологиясини қўллаш орқали қўшимча қулайликлар яратиш учун ишлаб чиқилган бренд бўлади.
«LG роботлар қаторини кенгайтириш ниятида, бу истеъмолчиларга ҳақиқий инновацияларни таклиф этиш ҳамда уларнинг ҳаётига қулайлик киритиш мақсадида қилинади. Бу бизнинг бўлажак ўсишимиз муҳим қисмидир», - дейди HomeAppliance&AirSolutions компанияси смарт ечимлар бизнес-бўлинмаси раҳбари Рю Ху-джун. «Биз роботлар қаторини тижорий мақсадларда ҳамда уйда фойдаланиш учун оширишни давом эттирамиз, бироқ робототехника саноатини ривожлантириш имкониятларини излашни ҳам тўхтатмаймиз».
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
21:58 / 25.10.2024