Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига чиққан.
Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди. Тошкент вилоятига ташриф янги йилдаги илк ташриф бўлмоқда.
















