Фан-техника | 15:26 / 06.01.2018
32075
4 дақиқада ўқилади

Машҳур брендларнинг илк логотипи қандай бўлган?

Apple, Microsoft, Sony. Уларнинг логотипига биргина нигоҳ ташлаш ҳам истеъмолчида маълум бир реакцияни уйғотади ва истеъмол базаси ҳамда компания идеаллари ўртасида боғлиқликни юзага келтиради. Шу билан бирга, оддий дизайндаги логотип компанияни ғалати ёки харидор учун бегона қилиб қўйиши мумкин.

Баъзи брендлар доимий равишда ўзгариб борувчи фикрлар ва бозор трендларига етиб олиш учун ўз логотипларини ўзгартиради; бошқалари эса аввалги дизайн компаниянинг ҳақиқий ғояларини акс эттирмаётганини тўсатдан пайқаб қолишади.

Мавзуга оид: Видео: яширин маънога эга бўлган 17 та логотип

Мавзуга оид: Apple нок ва бошқа меваларга қарши

Вақт синовидан ўта олмаган логотипларнинг баъзи намуналари қуйида келтирилади.

Apple

Фото: Apple

Apple брендининг синонимлари бўлган оддийлик ва эркин услуб аслида компаниянинг биринчи логотипида умуман йўқ – унда сэр Исаак Ньютоннинг олма дарахти тагида ўтиргани тасвирланган. Дизайн Apple’нинг ўша машҳур ва рангли логотипига бир йилдан сўнг ўзгартирилди.

Яна бир қизиқ факт: компания аслида Ньютоннинг машҳур олмаси шарафига номланмаган, балки Стив Жобснинг «мевали» парҳезларидан бири номини олган.

Sony

Фото: Sony

Sony ҳозирги логотип учун қўллайдиган шрифт компаниянинг баъзи маҳсулотлари каби чуқур тасаввур уйғотади. Бироқ, 1958 йилги логотипда абадий классика ғоясидан бренднинг футуристик образини яратишга уриниш сабаб воз кечишга қарор қилинди.

Amazon

Фото: Amazon

Amazon’нинг дастлабки логотипида интернет-дўконнинг барча салоҳияти ва имкониятлари тўла очиб берилмаган, ҳозирги дизайнда эса бу «a» дан «z» га қадар кўрсатиб берилди.

Бунинг ўрнига унда йўл тасвирланган бўлиб, у қандайдир «А» пунктига олиб боради. Бу логотип 2000-йилларга қадар ўзгартирилмади, бироқ Amazon’нинг асосий товари китоблар бўлгани ҳолда, улар бу логотипда умуман кўрсатилмаган. 

Xerox

Фото: Xerox

Эҳтимол, Xerox аввалги машҳурлигини йўқотган ҳамдир, бироқ айнан PARC компаниясининг тадқиқот бўлими қачонлардир фойдаланувчилар интерфейсини ишлаб чиққанини ёддан чиқармаслик керак. Шу билан бирга, компания биринчи логотипи бугун бир қадар бошқа тасаввур беради, 1950-йилларда эса ўзгача бўлгани аниқ.

Nintendo (1950) 

Фото: Nintendo

Nintendo Mario машҳур ўйини пайдо бўлишига қадар қарийб юз йилдан бери ўйинлар яратиш билан шуғулланиб келган. Гарчи сўнгги 30 йилда компания нуфузи анча ошган бўлса ҳам, Nintendo энг кичик нарсадан бошлаган – қартали ўйинлардан. Буни ушбу логотип ҳам кўрсатиб беради, у 1950-1960 йилларда компания номини безаб турган.

Logitech 

Фото: Logitech

Бу ерда тақдим этилган намуналардан кўпи – брендларнинг ўз логотипини яратиш бўйича илк уринишларидир. Бу логотип Logitech’нинг тўртинчи ҳаракати бўлган. Гарчи у бугунги логотипга асос қилиб олинган бўлса-да, дизайн вақт синовидан ўта олмади.

Microsoft 

Фото: Microsoft

Microsoft’да худди Logitech билан бўлгани каби, биринчи логотип жуда чиройли кўринишга эга бўлган. Бироқ компания 1980-1982 йилларда фойдалангани «жуда илғор» кўринишга ҳаракат қилгандек тасаввур уйғотади – бу эса шунчаки ўша даврнинг белгиси саналади. 

Wikipedia 

Фото: Wikipedia 

Википедия яқинда 15 «ёшга» тўлди, ўтган вақт давомида унинг сайти дизайни деярли ўзгармади, логотип ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Миллиардлаб одамларга тараққиёт учун ҳисса қўшишга, интернетда энг тўғри манбалардан маълумот олишга имкон берган лойиҳа 2001 йилда ишга туширилганида қандайдир адекват логотипга эга бўлмаган.

Мавзуга оид