80 йил аввал, 1938 йилнинг 6 январида бир неча авлоднинг севимли кумири, италиялик актёр, қўшиқчи, кинорежиссёр ва бастакор, овози ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи Адриано Челентано дунёга келди. Милан ва Сан-Ремодаги фестивалларда илк ғалабалар, хит-парадлардаги юқори ўринлар, пластинкалар, тинимсиз меҳнат йиллари ва жаҳон аҳли эътирофи — Челентано Италия мусиқасини янги босқичга кўтарган машҳур эстрада қўшиқчисига айланди.
Актёр-Челентанонинг ҳисобидан 40дан ортиқ фильмлар ўрин олган. У 70-80-йиллардаги комедиялар орқали томошабинлар қалбидан бир умрлик жой олди. Челентанонинг кинодаги илк муваффақияти 1959 йилда намойиш этилган "Болалар ва мусиқий автомат" картинаси бўлди. Унинг бошқа машҳур ишлари орасида "Девона ошиқ" (1981), "Бинго-Бонго" (1982) ва албатта, "Қайсарнинг қуйилиши" (1980). Италиялик артист ва мусиқачининг суратлари унинг 80 ёшлигига бағишланган фотожамланмасида.

Адриано Челентано "Қайсарнинг қуйилиши" фильмида (1980), 1980 ва 1959 йилда

Орнелла Мути ва Адриано Челентано "Девона ошиқ" фильмида (1981)

Адриано Челентано "Туз" фильмида (1981)

Адриано Челентано 24000 Baci композицияси ижроси вақтида (1961)

Энтони Куинн ва Адриано Челентано "Сафсата" фильмида (1976)

Адриано Челентано ва сураткашлар Римда, 1997 йил

Адриано Челентано ва унинг турмуш ўртоғи Клаудия Мори, 1977 йил

Адриано Челентано ва унинг турмуш ўртоғи Клаудия Мори Венеция кинофестивалида, 2008 йил


























