Таҳририятимизга Қашқадарё вилоят маркази — Қарши шаҳридан тадбиркор, «Асилбек-Зиёда» савдо ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Исмоил Панжиев мурожаат қилиб, Қарши шаҳар ҳокимлиги ва «Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори» АЖ томонидан уюштирилаётган тазйиқлар қурбони бўлаётганини баён этди.

Биз — KUN.UZ журналистлари гуруҳи вазият билан яқиндан танишиш, журналистик суриштирув ўтказиш учун Қарши шаҳрига йўл олдик.

Мурожаатчи Исмоил Панжиевнинг айтишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2017 йил 14 апрелдаги Х-843/4-сонли қарорига кўра, айрим фуқаролар, жумладан фуқаро Исмоил Панжиевга «автомобиллар вақтинчалик тўхташ жойи» учун берилган ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ–2853-сонли «2017–2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори» АЖ тасарруфига ўтказилиши белгиланган.

Юқорида тилга олинган Президент қарорининг 17-бандида чиндан ҳам шундай дейилади:

«17-банд. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

деҳқон бозорларига туташ ҳудудларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ушбу деҳқон бозорлари таркибига ўтказилади ва кейинчалик улар фаолиятидан тушган пул тушумлари деҳқон бозорларининг солиқ солинадиган даромадлари таркибига киритилади ҳамда ушбу маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетларга йўналтирилади».

«Автостоянка эмас автошоҳбекат-ку?!»

Исмоил Панжиев. Фото: KUN.UZ

1,175 га ер майдони фуқаро Исмоил Панжиевга эмас, у раҳбарлик қилаётган «Асилбек-Зиёда» савдо ишлаб чиқариш корхонасига тегишли. Бу ҳақда барча тегишли ҳужжатлар бор. Ҳаттоки ҳокимлик ҳам йўл қўйган хатосини англаб, 2017 йил 19 июлда ўз қарорининг 1-бандига ўзгартириш киритади ва «Асилбек-Зиёда» СИЧК тасарруфида бўлган 1,175 га ер майдонидаги автомобиллар тўхташ жойи «Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори» АЖ тасарруфига ўтказилсин, деб ўзгартириш киритади.

Ушбу майдон тадбиркорга тегишли барча ҳужжатларда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойи эмас