Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10–сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
Низомга асосан давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари:
лавозим ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалар;
лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар асосида шакллантирилади.

Жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган муасcасаларда раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
11:17 / 06.04.2026
Олий таълимда янги қоидалар: талабалар ҳуқуқи ва тизим тартиби белгиланди
14:35 / 24.03.2026