Кремль Путиннинг сайлов жамғармасига ким пул ўтказганини айтишдан бош тортди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Владимир Путиннинг сайлов кампаниясига алоқаси йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Путиннинг сайлов жамғармасига ҳам умуман алоқадор эмас.
«Ҳамда қонун билан бу саволларга жавоб беришга ҳақим йўқ. Путиннинг штаби қачон тўлақонли фаолият кўрсатишни бошласа, ўшанда унга мурожаат қилишни сўрайман», - дея айтиб ўтди Песков Путиннинг сайлов жамғармасига қайси жисмоний шахс маблағ ўтказгани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.
Россия МСК 13 номзоднинг сайлов жамғармасига келиб тушган маблағлар ва у ердан амалга оширилган харажатлар ҳақидаги маълумотни эълон қилди. МСКга кўра, Путиннинг сайлов жамғармасига ҳозирча 400 млн 30 минг 934 рубль келиб тушган бўлса, 5 январь ҳолатида харажатлар миқдори 13 млн 409 минг 230 рублни ташкил этган.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024