Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Хабар» телеканали эфирида қозоқ халқига мурожаат билан чиқиш қилди. У 30 та энг тараққий этган давлатлар қаторига кириш учун Қозоғистонда тарихий имконият мавжуд эканлигини таъкидлади, деб ёзади NUR.KZ.

Назарбоев эртага — 10 январь куни унинг ҳар йилги мурожаатномаси матбуотда чоп этилиши ҳақида маълумот бериб, бажарилиши лозим бўлган 10 та вазифани қисқача тавсифлаб берди:

Биринчидан. Қозоғистон саноати янги технологиялар флагманига айланиши керак. Рақамли жараёнларни импровизация қилиш ва замонавий бизнес-моделларни ўзлаштириш орқали меҳнат унумдорлишини ошириш зарур.

Иккинчидан. Ресурс салоҳиятининг самарадорлигини сезиларли тарзда яхшилаш керак. Ахборот-технологик ечимларни татбиқ этиш талаб этилади. Улар қазиб олинадиган ресурслар улушини ошириш, қайта ишлаш чуқурлигини узайтириш, энергия самарадорлиги ва ишлаб чиқаришнинг экологиклигини оширишга хизмат қилади.

Учинчидан. Агросаноатда ҳам янги технологиялардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотлар экспортини ошириш зарур.

Тўртинчидан. Транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли технологиялар ва интеллектуал транспортларни жорий этиш, юк етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва транзит товарлар миқдорини икки карра ошириш талаб этилади.

Бешинчидан. Замонавий технологиялардан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида фойдаланиш. Қурилишнинг янги усуллари, бинолар энергия самарадорлигини ошириш, инфратузилмани бошқаришнинг интеллектуал тизимлари қозоғистонликларнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади. Ҳар бир қозоғистонликнинг яшаш майдонини кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.

Олтинчидан. Молиявий секторни қайтадан ишга тушириш. Банк соҳасини соғломлаштириш чора-тадбирлари назорат кучайиши, оддий фуқароларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши билан амалга оширилиши керак.

Банкларга эгалик қилаётганларнинг, уларни бошқараётганларнинг масъулиятини сезиларли тарзда ошириш зарур. Кредитлашни кенгайтириш ва фонд бозори ҳимоясини таъминлаш талаб этилади.