09:25 / 11.01.2018
25769

ЯСТ тўловчилар майдон 1 гектардан ортиқ бўлганда ер солиғи тўлайди

ЯСТ тўловчилар майдон 1 гектардан ортиқ бўлган ер солиғи тўлайди. Бу 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорида кўзда тутилган, деб ёзмоқда Norma.uz.

Эслатиб ўтамиз, ягона солиқ тўлови (ЯСТ) жами умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг ўрнига тўланади (бундан СКнинг 349-моддасида келтирилганлар мустасно).
 
2017 йилгача ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўламас эдилар.
 
Бунда ЯСТ тўловчилар (алоҳида тоифадан ташқари) эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридан кам  бўлмаган ЯСТ тўлашлари шарт. 
 
1.04.2018 йилдан бошлаб мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилари учун белгиланган энг юқори миқдордан ошадиган майдондан ер солиғини тўлаш мажбурияти жорий этилди.
 
Ер солиғини 1 гектардан ортиқ майдонга эга ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар тўлашлари даркор бўлади.
 
Бир вақтнинг ўзида бундай солиқ тўловчилар учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бекор қилинади. 
 
Ягона солиқ тўлови тўловчилар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом бир ой муддат ичида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

 

Top