14:30 / 12.01.2018
44494

GM Uzbekistan АЖнинг 2017 йил бўйича кўрсаткичлари келтирилди 

GM Uzbekistan 2017 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 58,1 фоизга оширган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда компания томонидан 85,67 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилганди, ўтган йилда бу кўрсаткич 135 471 донага етган.

GM Uzbekistan акционерлик жамияти 2017 йилда Nexia ишлаб чиқаришни 7,4 фоизга оширган (34,54 минг), Damas ишлаб чиқариш – 33,8 фоизга (22,49 минг дона), Spark ишлаб чиқариш – 26,1 фоизга (22,36 минг дона) ошган.

Ўтган йилда 19,16 минг дона Gentra ишлаб чиқарилган (2 баравар ўсиш). Бу кўрсаткич қуйидагича давом этади: Cobalt – 18,01 минг дона (4,6 марта), Matiz – 13 минг дона (4,4 марта), Captiva – 4,54 минг дона (2,1 марта), Malibu – 963 дона, Orlando – 388 дона (15,5 фоиз).

Top