Жаҳон | 09:50 / 12.01.2018
35745
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин билан муносабатлари бўйича кутилмаган баёнот берди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, унда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан «жуда яхши» муносабатлар бор. Бу ҳақда у The Wall Street Journal’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Менда Ким Чен Ин билан жуда яхши муносабатлар бор... Мен одамлар билан муносабатларни йўлга қўяман. Ўйлашимча, сиз ҳайратда қолдингиз», - дея маълум қилди Трамп.

Бироқ, у Шимолий Корея етакчиси билан суҳбат қурганига ойдинлик киритувчи саволга жавоб беришдан бош тортди.

«Мен бунга изоҳ бермайман. Мен бўлган ёки бўлмаган, демаяпман. Шунчаки изоҳ беришни хоҳламайман», - дея айтиб ўтди Трамп.

Газетанинг таъкидлашича, Америка президентининг баёноти Вашингтон ва Пхеньян ўртасида очиқроқ дипломатияга сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ иқлим бўйича келишувга қайтиши мумкинлигини билдирганди.

Мавзуга оид