Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Шимолий Корея фуқароларининг ўрнини босиши мумкин
Фото: РИА Новости
Шимолий Кореядан келиб, Владивостокда ишламоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари ўрнини ўзбекистонликлар тўлдириши мумкин. Бу ҳақда губернатор вазифасини бажарувчи Андрей Тарасенко маълум қилди.
Гап шундаки, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2375-сон резолюция қабул қилинганидан сўнг, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда мазкур ҳужжатга амал қилиш бўйича фармойишни имзолаганди. Унга кўра, Приморья ҳудудига иш излаб келган кореялик муҳожирларни қонуний тартибда ишга қабул қилиш тақиқланди.
Япония ҳукумати ҳам Россиядан 25 мингга яқин КХДР фуқароларига иш бермасликни сўраб, дипломатик нота юборган. Эндиликда А.Тарасенко бўшаб қолган иш ўринларини Ўзбекистон фуқаролари билан тўлдириш имкониятидан фойдаланмоқчилигини маълум қилган. Шунга қарамай, ишга жойлаштирилган 10 минг нафар КХДР фуқаролари РФда фаолиятини давом эттириши эълон қилинди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон Республикасининг Владивостокдаги консуллик идораси ходимлари билан ўрнатилган тартибда музокаралар бошланган.
Мавзуга оид
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
09:43 / 15.04.2026