Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукумати Telegram ва Instagram'ни қайтарди
Фото: Kun.uz
Эрон ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжеридан фойдаланишга тақиқловни бекор қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди.
Гап шундаки, декабрь ойи охирида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари авжига чиққан паллада ҳукумат ушбу мессенжер фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Теҳронда мухолифат ўз тарафдорларини тўплашда айнан Telegram ва Instagram'дан фойдалангани гумон қилинди. Telegram раҳбарияти дастлаб канални блоклашга розилик берди, бироқ ундан кейинги ҳамкорликдан бош тортди ва бу блокировкага олиб келди.
Instagram'га кириш имкони эса ой бошида - норозилик намойишлари камая бошлагандан сўнг қайтарилган.
Манбада маълум қилинишича, Эронда тахминан 40 миллион киши Telegram'дан фойдаланади. Уларнинг аксарияти мессенжердан фойдаланишда турли анонимайзерларни қўллайди.
Норозилик акциялари натижасида Эроннинг турли минтақаларида 22 киши ҳалок бўлган. Мамлакат ҳукуматининг таъкидлашича, намойишлар ортида хорижий ташкилотлар турган.
Мавзуга оид
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026