Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия армияси Сурия шимолидаги курдларга ҳужум қилмоқда
Фото: Анадолу
Туркия Қуролли кучлари ўтган кун давомида Сурия шимоли-ғарбидаги Африн туманида суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари (YPG) назорати остидаги ҳудудларга камида 40 марта зарба берди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, Туркиянинг Хатай вилоятидаги артиллерия кучлари томонидан зарбалар йўлланган.
Бу зарбалар Туркиянинг чегара ҳудуди ўққа тутилганига жавобан берилган. Жавоб зарбалари курдларнинг Басуфан, Жиндер, Мемелен, Мескенли ва Ражо туманларига берилган.
Бундан ввалроқ Анқара YPG’ни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани учун Вашингтонни бир неча бор танқид қилган эди. Туркия курдларнинг бу ташкилотини Курдистон ишчилар партияси қаторида террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
12:20 / 21.01.2026
Германияда минглаб киши курдларни қўллаб-қувватлаш акцияларига чиқди
10:40 / 19.01.2026