Жаҳон | 13:50 / 15.01.2018
12854
1 дақиқада ўқилади

Google Путинни 2018 йилги сайловлар ғолиби сифатида эълон қилиб қўя қолди

Фото: Reuters

Google қидирув тизими Россиядаги 2018 йилги президентлик сайловлари бўйича сўровга жавобан шундай виджетни чиқардики, унда амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин мартда бўлиб ўтиши мўлжалланган сайловларнинг ғолиби сифатида ҳозирдан кўрсатиб қўйилган.

Бундай «тахмин» турли мурожаат вариантларида, жумладан инглиз ва немис тилида ҳам чиқарилган.

Тизим Путинни энг узоқ вақт давомида «2018 йилги президентлик сайловлари, ғолиб» сўровида чиқариб берган.

Путиннинг сайловлардаги ғалабаси ҳақида маълумот берган виджет ахборотни Википедиядан олган. ОАВда Google’нинг бундай «тахмини» ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлгач, виджет кўрсатилган сўров бўйича тақдим этилувчи саҳифада акс этмай қолди.

РБК’га Викимедиа Россия бўлинмаси ижрочи директори Станислав Козловскийнинг айтишича, Google’даги хато фойдаланувчилардан кимдир онлайн-энциклопедияда РФдаги сайловларга оид мақолани қайта таҳрир қилгани туфайли юз берган. 

Мавзуга оид