Жанубий Кореянинг Пёнгчангида ўтадиган 2018 йилги қишқи Олимпиаданинг расмий ҳамкори Samsung Electronics Co. Олимпиадага ташриф буюрувчи спортчилар ва Халқаро Олимпия қўмитаси вакилларига чекланган миқдорда чиқарилган, махсус Galaxy Note 8 смартфонларини совға қилади. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу мақсадда Олимпия мавзусида безалган 4 мингта гаджет чиқарилади. Смартфонлар оқ рангда бўлади ва орқа панелига тилларанг Олимпия ҳалқалари туширилади.

Компанияда маълум қилинишича, қурилмаларда Олимпиада мавзусидаги фонлар ҳамда 2018 йилги Олимпиада ҳақида маълумот топиш мумкин бўладиган дастур ўрнатилган бўлади.

















