Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААдаги чўлда чучук сувнинг дунёдаги энг катта захираси яратилди
Абу-Дабида, Лива чўли остида чучук сув билан тўлдирилган дунёдаги энг катта сунъий резервуар яратилди. Бу ҳақда Абу-Дабида ўтаётган Abu Dhabi Sustainability Week экологик форумининг биринчи куни маълум қилинди.
Резервуар 80 метр чуқурликда жойлашган. Лойиҳа 315 та қудуқдан иборат тармоқ бўлиб, бу қудуқлар орқали Шувайҳатдаги сувни чучуклаштириш станциясидан резервуарга ҳар куни 32 млн литр (32 минг тонна) сув келиб турган. Резервуар 27 ой давомида тўлдирилган.
Шу тариқа БААда 26 млн куб метр миқдорда чучук сув захираси яратилди. Лойиҳа қиймати 435 млн долларга баҳоланган. Барча келаётган сув қатъий санитар назоратдан ўтказилади.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026