Россия Афғонистон ва толиблар бўйича баёнот берди
Россия Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар тезроқ бошланишининг тарафдори. Бу ҳақда РФ ТИВ сайтидаги хабарда айтилади.
«Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ва толиблар ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар тезроқ бошланишининг қатъий тарафдоримиз, бу қонли фуқаролик урушини тўхтатиш учун ҳам керак. Бунинг учун тегишли майдонча тақдим этишга тайёрмиз», - дейилади хабарда.
Москвадан қайд этишларича, Афғонистон шимоли ИШИД бошчилигидаги терроризмнинг таянч базасига аста-секин айланиб бормоқда.
«Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро тажриба шуни кўрсатадики, муаммога куч билан ечим топиш йўли самарасиз. БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида миллий сулҳ жараёнини ишга тушириш бўйича жиддий қадамлар керак», - дея таъкидлаб ўтишган дипломатик идорадан.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024