Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИВ қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича бўлим маълумот берди.

Ҳодиса Ақтўбе вилояти Иргиз тумани ҳудудида, Самара — Чимкент трассасида рўй берган. Автобус йўлда ёна бошлаган. Салонда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи бор эди. 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Йўловчиларнинг фуқаролиги аниқланмоқда», — дея қайд этилган вазирлик хабарида.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра эса, ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар.

Ҳозирча ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.