Украина Олий радаси иккинчи ўқишда Донбасснинг реинтеграцияси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.
Ҳужжатда Россия «босқинчи-давлат» деб аталади, Донецк ва Луганск областларининг назоратдан ташқаридаги туманлари ҳамда Қрим «вақтинчалик босиб олинган ҳудудлар» дея баҳоланган. Украина бу туманлардаги барча моддий зарар учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади.
Бундан ташқари, «Украинская правда» хабарига кўра, Киев бу ҳудудлардаги фақат иккита ҳужжатни тан олади: туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳномани.















