Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple "ақлли" тиш чўткасини ишлаб чиқарди
Фото: © Colgate
Apple сайтида ақлли тиш чўткаси пайдо бўлди. Девайс Colgate гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда ишланди.
Colgate Smart Electronic Toothbrush E1 номи остидаги маҳсулот компания сайтининг "iPhone учун аксессуарлар" бўлимига жойланган. Смарт-чўтка нархи 99 долларни ташкил қилади. Манбага кўра, чўтка оғиз бўшлиғи харитасини тузади ва фойдаланувчининг тишларни қандай юваётганини назорат қилади. Ундаги маълумотлар Bluetooth орқали Colgate Connect иловасига узатилади.
Colgate Smart Electronic Toothbrush E1'да болалар учун мини-ўйин кўзда тутилган. Илова тишларни тўғри ва мунтазам равишда ювганлик учун виртуал тангалар совға қилади. Смарт-чўтка фақат iPhone билан ишлайди, уни Apple'нинг расмий дўконларидан харид қилиш мумкин.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
21:07 / 06.04.2026