«Афғонистондаги шерикларимиз билан бу масалани яхши ўрганиб чиқиб, жорий йил февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган «Қобул жараёни»дан сўнг, Тошкент конференцияси музокараларнинг мантиқий давоми бўлишига амин бўлдик», дейди Абдулазиз Комилов.
Халқаро конференция якунига кўра, Афғонистонда ҳаракатлар олиб бораётган қуролли кучлари, ҳукумат вакиллари ҳамда жаҳон ҳамжамияти ўртасида ўзаро англашувга эришиш мақсадида минтақада тинчликка эришиш вазифаларини белгилаб берувчи Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.











