Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШни айблаб чиқди
Хитой АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини Америка ракета эскадрилья мина ташувчиси ХХР ҳудудий сувларига рухсатсиз кириб, мамлакат суверенитетига таҳдид уйғотганида айблади. Бу ҳақда РИА «Новости» ХХР ТИВ расмий вакили Лу Каннинг баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«17 январь куни кечқурун Америка эсминеци Хитой ҳукуматининг рухсатисиз ХХР сувларига Хуанянь оролидан 12 денгиз миляси масофада кирди. Хитой ҳарбий-денгиз кучлари қонунларга мувофиқ, Америка кемасига нисбатан «ўзиники-ўзга» текширувини амалга оширди ҳамда у тегишли сувлардан чиқиб кетиши учун огоҳлантириш берди», - дейилади баёнотда.
Шунингдек таъкидланишича, АҚШ кемасининг ҳаракатлари бу туманда режали ҳаракатларни бажараётган кемалар ва денгизчиларни хатарга қўйган.
«Биз АҚШни хатони дарҳол тузатиш ва бундай провокацияларни тўхтатишга қатъий чақирамиз, бу икки томонлама муносабатларга, шунингдек, минтақавий тинчлик ҳамда барқарорликка зарар етказмаслиги даркор», - дея таъкидлаб ўтишган ХХР ТИВдан.
Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026
Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
20:44 / 24.06.2026