УЕФА трансфер бозоридаги ақлбовар қилмас пуллар учун кескин чора кўрмоқчи
УЕФА молиявий Fair Play талабларини кескин равишда оширмоқчи. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, клуб «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» каби жуда катта миқдорда пул сарфловчи клубларнинг трансфер сиёсатини қаттиқ назорат қилишни режалаштирган. УЕФА иқжроқўми янги қоидалар лойиҳасини 2018 йилнинг май ойида кўриб чиқишни режалаштирган.
Қоидаларнинг янги талқинига кўра, ташкилот клубларнинг фақат трансферлар бўйича харажатларини назорат қилади. Тахминларга кўра, янги қоидага кўра, жамоа бир йилда футболчи сотиб олиш ва сотиб олиш бўйича харажатларни 100 миллион евродан оширмаслиги талаб қилинади. Бундан ташқари, УЕФА клубларнинг қарзларини ҳам назорат қилишни кўриб чиқмоқчи.
Яна бир қоидалардан бири бу клублар таркибидаги футболчилар сонининг 25тадан ошмаслиги бўлиши мумкин. УЕФА шунингдек жамоаларнинг шартномалари бўйича суммани ҳам чекламоқчи. Унга кўра клуб тузадиган шартномалар умумий фойданинг 30 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнаси вақтида «ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олганди. Шунингдек «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам ижарага олинган. Унинг сотиб олиш нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:42 / 22.12.2023
«Қонуний кузир». Суперлига машмашаларининг навбатдаги босқичи ҳақида
23:25 / 21.12.2023
Суд ФИФА ва УЕФАнинг Суперлигани ўтказишга қўйган тақиқини бекор қилди
10:58 / 09.10.2023
УЕФА Исроилда ўтказилиши режалаштирилган ўйинларни номаълум муддатга кўчирди
08:56 / 28.09.2023