Спорт | 10:13 / 22.01.2018
14820
1 дақиқада ўқилади

Суарес «Барселона» тарихига кирди

Фото: La Liga

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 20-тури доирасида «Бетис»га қарши ўйинда (5:0) дубль қайд этди. Эндиликда 30 ёшли уругвайликнинг ҳисобида каталонияликлар учун Ла Лига доирасидаги 114 ўйинда урилган 100та гол бор.

Шу тариқа, Суарес «Барселона»нинг Ла Лигада 100 марта гол киритган бешинчи ўйинчисига айланди. Аввалроқ худди шундай кўрсаткични Самюэль Это'О (130 учрашув), Ладислав Кубала (132 баҳс), Лионель Месси (154) ва Сесар (159) қайд этган, деб хабар қилинади Каталония жамоасининг «Твиттер»даги саҳифасида.

Бундан ташқари, Суарес Испания чемпионатида 100 та тўп киритган уругвайлик иккинчи футболчига айланди. Биринчиси Диего Форлан бўлиб, у Ла Лигада «Вильярреал» ҳамда «Атлетико» учун 128 та гол урган.

Мавзуга оид