Жаҳон | 11:10 / 23.01.2018
17304
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Россиянинг тажовузкор ҳаракатларидан огоҳлантирди

Фото: РИА "Новости"

Буюк Британия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Николас Картернинг огоҳлантиришича, Россия «душманлик кайфиятидаги ҳаракатларни» тез ва кутилмаган тарзда бошлаши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Россия душманлик кайфиятидаги ҳаракатларни биз кутаётгандан ҳам аввалроқ бошлаши мумкин. Бу яшил одамчаларнинг пайдо бўлиши билан кечмайди, бу ҳеч биримиз кутмаётган нарсадан бошланади. Биз ҳозиргача кўрган нарсани келажак учун модель сифатида қабул қилиш керак эмас», - дея маълум қилди Картер.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг эҳтимолий ҳужуми Европада хавфсизликни таъминлаш тузилмасига йўналтирилган бўлади. Шунингдек, НАТОга ишончни йўқотиш ҳам унинг мақсадига айланиши эҳтимолга яқин.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч ким кутмаётган ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

«Улар рақиблари кутмаётган нарсани қилади. Суриядан экспедицион салоҳиятни барпо этиш учун фойдаланишди, кўплаб зобитлари ҳақиқий жанговар тажрибага эга бўлди. Улар узоқ ҳаракат радиусидаги ракеталарни синовдан ўтказдилар, шунингдек, 150 дан ортиқ бошқа қурол-яроғ турларини синаб кўришди», - дея айтиб ўтди Картер.

Мавзуга оид