Расмий Москва Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёдаги қатор давлатлар билан С-400 зенит ракета тизимларини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «С-400’ни харид қилишга бошқа давлатлар ҳам, хусусан, Яқин Шарқ минтақаси ва Жануби-Шарқий Осиёдан бўлган қатор мамлакатлар қизиқиш билдирган».

«Ҳозирда тегишли музокаралар жараёни давом этмоқда», - дея Шойгунинг сўзларини келтиради РИА Новости.