«Бенфика» ёшлар жамоасининг ҳужумчиси Угу Нуньеш халқаро турнирда «Гуанчжоу Эвергранд» клубига чиройли гол урди.
16 ёшли футболчи дастлаб, ажойиб финт ишлатиб, уч нафар ҳимоячидан ўзиб кетди. Сўнгра яна бир футболчини алдаб ўтиб, хитойликлар дарвозасини ишғол қилди.
Ўйин португалияликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Нуньеш баҳсда дубль соҳиби бўлди.










