Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ақтўбе фожиасидан сўнг. «Ўзбекистон темир йўллари» Россия йўналиши бўйича қўшимча поездларни йўлга қўймоқда
Фото: Railway.uz
«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда Тошкент-Москва, Тошкент-Уфа ва Андижон-Москва йўналишларида ҳафтада бир маротаба ҳаракатланаётган йўловчи поездлар февраль ойидан бошлаб ҳафтада 2 маротаба ҳаракатлана бошлайди.
Тошкент-Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди эса ҳафтада 3 маротаба қатновни амалга оширади.
«Ҳурматли йўловчилар чипталар харид қилишда муаммо ёки ортиқча оворагарчиликка дуч келсангиз «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти ҳудудий темир йўл маълумотхоналарининг телефон рақамлари ёки +99890 9577874 телеграм рақамига мурожаат қилинг», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:59 / 06.02.2026
Россия Эронга камида 4,4 миллиард доллар нақд пулни яширин етказди – ОАВ
13:53 / 06.02.2026
Эстония Россия билан чегарадаги икки пунктда ҳаракатни чеклайди
13:46 / 06.02.2026
Киевда 1100 дан ортиқ уй камида икки ой иссиқликсиз қолади
12:25 / 06.02.2026