Фан-техника | 14:28 / 24.01.2018
5547
2 дақиқада ўқилади

Apple "ақлли" колонка сотувларига старт бермоқда

Фото: Apple

2017 йилнинг декабрида старт олиши керак бўлган Apple'нинг HomePod "ақлли" колонкалари сотувлари 9 февралда бошланади. Бу ҳақида компания сайтида хабар берилди. 

Apple бу қурилмани ўтган йилнинг июнидаёқ Amazon'нинг  Echo ва Alphabet'нинг Google Home колонкаларига рақиб сифатида намойиш қилганди. Бироқ ноябрь ойида компания унинг сотувлари бироз кечиктирилиши ҳақида эълон қилди, бунинг сабаблари эса ошкор этилмади. 

Сешанба куни Apple корпорацияси 9 февралдан HomePod'ни АҚШ, Буюк Британия ва Австралияда сотиб олиш мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Дастлабки буюртмалар эса 26 январдан қабул қилинади.

Фото: Apple 

Франция ва Германияда HomePod баҳорга бориб сотувга чиқади.

Қурилма мусиқа қўйишдан ташқари, ўз эгаси билан мулоқот қилиши, овозли хабарлар йўллаши, режадаги ишларни ёдга солиши ва эрталаб уйқудан уйғотувчи функциясини бажариши мумкин. HomePod АҚШда 349 долларга сотилади.

Фото: Apple 

Apple икки йил ичида иккинчи марта аудио-аксессуарлар билан боғлиқ қийинчиликни бошдан кечирмоқда. Бундан аввал компания AirPods қулоқчинлари сотувини кечиктирганди. 

Компаниянинг акциялари сешанба куни 1,1 фоизга қимматлашган.

Мавзуга оид