Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Олимпиаданинг эҳтимолий бойкоти ҳақида изоҳ берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Пёнгчангдаги 2018 йилги Олимпия ўйинларини эҳтимолий бойкот қилиниши ҳақида гапириш эмас, балки Халқаро олимпия қўмитаси билан мулоқот олиб бориш керак.
«Ҳозир, афтидан, бойкот каби сўзларни ишлатмаслик муҳим. Нима бўлган тақдирда ҳам ХОҚ билан мулоқотни давом эттириш лозим. Вазият оддий эмас ва ҳаттоки, кўпроқ, мураккабдир, бироқ бу мулоқотни тўхтатиш керак, дегани эмас. ХОҚ билан гаплашиш ва ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишимиз даркор», - дея Песковнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатларнинг компьютер хавфсизлиги соҳасида иш олиб борувчи ThreatConnect Inc компанияси махсус баёнот билан чиққанди. Унда рус ҳакерлари Пёнгчангдаги Олимпиада вақтида допингга қарши агентликлар сайтларига ҳужум қилиши мумкин экани ҳақида сўз юритилади.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026