Ўзбекистон | 17:28 / 24.01.2018
17898
1 дақиқада ўқилади

Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар бериш амалиёти тикланиши мумкин

Ўзбекистонда Мактаб битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар бериш амалиёти тикланиши мумкин. «Kun.uz» манбасининг маълум қилишича, президентнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Қизириқ туманида фаоллар билан учрашуви вақтида шундай ташаббус билдирилган.

Президент тегишли мутасаддиларга ушбу масалани ўрганиб чиқишни топшириқ қилган. Айни вақтда Халқ таълими вазирлиги расмийлари бу масалани ўрганмоқда. Якунда жамоатчилик фикри ҳам ўрганилади ва ҳукуматга лойиҳа киритилади.

Мактабни олтин ва кумуш медаллар билан битирган ўқувчилар олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Айни вақтда Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига имтиёзли шаҳодатномалар ҳам берилади. Лекин бундай шаҳодатнома билан ўқишга имтиҳонсиз қабул қилишмайди. Республика фан олимпиадалари ғолиблари эса ўз йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.

Мавзуга оид