Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аэропортлари паст бюджетли хорижий авиакомпаниялар учун очилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи транспортда фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги №42-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан биргаликда хорижда иш билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш ва ёллашни ташкил этишда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг марказлаштирилган буюртманомалари асосида авиация ва темирйўл транспортида ташиш учун авиа ҳамда темирйўл чипталарини имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган идоралараро битимни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқадиган фуқаролар ўртасида эҳтиёж бўлган янги йўналишларни ташкил этиш юзасидан бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Таклифда:
- чартер қатновларни амалга оширишни ва ҳаракатидаги темирйўл таркиби сонини, шу жумладан плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш;
- бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темирйўл компанияларини жалб этишни, шу жумладан «Россия темир йўллари» ОАЖ билан ҳамкорлик қилиш масаласини кўриб чиқади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
08:32 / 17.03.2026