Ўзбекистон | 11:40 / 24.01.2018
8965
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон афғон товарлари учун транзит божларини 50 фоизга пасайтирди

Фото: Facebook/Hakimi.Eklil

Афғонистон Молия вазирлигининг маълум қилишича, Кобул ва Тошкент ўртасида имзоланган ишбилармон ҳамда транзит битимларига асосланиб, Ўзбекистон мамлакат орқали олиб ўтилувчи афғон юклари транзити учун божларни пасайтирди. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.

Молия вазири Эклил Ҳакимийнинг айтишича, Ўзбекистон шу пайтга қадар товарлар билан тўлдирилган ҳар бир контейнер учун 2 500 доллар олган, бироқ божлар 1250 долларга қадар пасайтирилди.

«Аввал ҳар бир 40 футли контейнер учун тахминан 2 500 АҚШ доллари тўлаганмиз, бироқ энди пулнинг ярмини бермоқдамиз, Ўзбекистон билан ҳам шуни қилдик, биз йиғимларни икки баробарга камайтирдик», - дея айтиб ўтди Ҳакимий.

Шу билан бирга, Афғонистон Савдо-саноат палатаси расмий шахсларининг маълум қилишича, Ўзбекистон транзит ва бизнес соҳасида Афғонистоннинг яхши ҳамкори саналади, ҳукумат муносабатларни янада ривожлантириши лозим.

Афғонистон ССП маълумотларига кўра, айни дамда Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми йилига 400 млн АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этади.

Мавзуга оид