«Арсенал» «Челси»ни енгиб финалга чиқди
«Арсенал» Англия лигаси Кубоги ярим финали доирасидаги жавоб баҳсида «Челси»ни қабул қилди ва ғалаба қозониб, турнир финалига йўл олди. Жамоаларнинг биринчи учрашувида ҳисоб очилмасдан қолганди — 0:0.
Жавоб баҳсида Эден Азар тезкор гол билан ҳисобни очиб, жамоасининг финалга чиқиш имкониятларини ошириб юборганди. Аммо кўп ўтмасдан Начо Монреалнинг зарбаси Антонио Рюдигер орқали дарвозага кириб, ҳисоб тенглашди. Иккинчи бўлимда Гранит Чака мезбонларнинг ғалаба голини урди — 2:1.
Энди турнир финалида «Арсенал»ни «Манчестер Сити»га қарши баҳс кутиб турибди. Бу жамоа ярим финалда «Бристоль Сити» тўсиғидан ўтганди (3:2). Лига Кубогининг ҳал қилувчи баҳси 25 февралга белгиланган.
«Арсенал» учун бу турнир тарихида 8-финал бўлади. Бундай натижа «Астон Вилла» ва «Тоттенҳэм» жамоалари томонидан ҳам қайд этилган. Бундан яхшироқ натижа эса фақат «МЮ» (9) ва «Ливерпуль»да (12).
Англия лигаси кубоги
Ярим финал, жавоб учрашуви
Арсенал – Челси 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 7 Азар, 1:1 – 12, автогол Рюдигер, 2:1 – 60 Чака.
Арсенал – Оспина, Косьельни, Монреаль, Бельерин, Мустафи, Уилшер, Эль-Ненни, Джака, Озил, Ивоби (Рэмзи, 84), Ляказетт (Колашинац, 84).
Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Дзаппакоста, 72), Азар, Канте, Виллиан (Баркли, 30), Бакайоко, Педро (Батшуайи, 65), Алонсо.
Огоҳлантиришлар: Азар (17), Уилшер (31), Мозес (62), Монреаль (66).
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024