Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимёнда Ўзбекистон ва Беларусь қутқарувчиларининг ҳамкорликдаги машғулотлари ўтказилади
Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари А.Худолеев бошчилигидаги қутқарувчилар 2018 йил 25 январь куни Ўзбекистонга ташриф буюришади. Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2017-2018 йилларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар режасига асосан амалга оширилади.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Зилзила оқибатида ёнғинлар келиб чиқиши, шунингдек меҳмонхона биносининг қулаши ва тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация тадбирларини олиб боришда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.
Ҳамкорликдаги ўқув машғулоти давомида қутқарувчилар томонидан дам олувчиларни эвакуация қилиш, тоғ қояларида алпинистик анжомлар ёрдамида қутқариш, кўчки оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганларни қидириб топиш ва эвакуация қилиш, қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, дор йўлида алпинистик қутқарув технологияларини қўллаш, жабрланганларга психологик кўмак бериш, шунингдек, ёнғин ва вайроналарда қутқарув ишларини олиб бориш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилади.
Мавзуга оид
08:58
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
14:06 / 11.06.2026