Спорт | 15:10 / 25.01.2018
77753
1 дақиқада ўқилади

Раматов федерациянинг собиқ раҳбарини танқид қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (собиқ ЎФФ) янги президенти Очилбой Раматов бугун ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида собиқ раҳбариятни танқид қилди.

«Объектив ёндашиш керак. Бундан буёғига Тошкентдаги жамоаларга ҳам, вилоятлар жамоаларига ҳам бирдек қараш керак, ҳакамлар жамоаларни бир хил кўриши керак.

Наманганда «Навбаҳор» билан «Пахтакор»ни ўйинида адолатсизлик бўлганини ўзим кўрганман. Кейин футбол федерацияси бошлиғи бориб кечирим сўраб юрибди. 

Шунақаям бўладими? Бунақада иш бўладими? Ё тадбиркорлик қилиш керак, ё футболга қараш керак. Ё магазинда ишла, ё футболни қил. Бу бозор эмас-ку, тўғрими», дея ЎФА президенти сўзларини келтирди «Трибуна» мухбири. 

Раматов «Навбаҳор» ва «Пахтакор»нинг қайси ўйинини назарда тутгани маълум эмас.

Мавзуга оид