Ўзбекистон | 17:30 / 25.01.2018
23835
2 дақиқада ўқилади

Шошилинч тиббий ёрдам барча тиббиёт муассасаларида бепул кўрсатилиши шарт

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати томонидан ташкил этилган Press-hall'нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган KUN.UZ мухбири маълум қилди.

Ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 февралдан қўшимча хизмат кўрсатган тез ёрдами машинаси ҳайдовчиларига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.

Бундан ташқари, шошилинч тиббий ёрдам барча тиббиёт муассасаларида бепул тарзда кўрсатилиши белгилаб қўйилди. Малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади. Махсус Call-марказларни ташкил этиш мўлжалланмоқда, ушбу марказларда шифокорлар қўнғироқларга жавоб қайтаради.

Қарорда айтилишича, ҳаёти хавф остида бўлганларга шошилинч ёрдам кўрсатмаган тиббиёт муассасалари ходимларига тегишли чоралар кўрилади. Бундан ташқари, «Қамчиқ» довонининг ҳар 20-километрида шошилинч тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилади.

Шунингдек, кўчма бригадаларни жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб қўйилди. 1 ой муддатда тез тиббий ёрдам тўғрисида низом ҳам тасдиқланиши маълум қилинган.

Мавзуга оид