Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган фуқароларни ишга қабул қилишга тақиқ бекор қилинади. Бундай қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 январдаги фармони билан назарда тутилган.

Анъанавий маданиятлар марказининг Марказий ва Ўрта Осиё геоиқтисодиёти ва геосиёсати бўйича директори ўринбосари Бахтиёр Эргашев Repost.uz’га берган интервьюсида бундай қарор билан жамиятдаги қандай муаммоларнинг олди олиниши, назарий жиҳатдан қандай янги мушкулликлар юзага келиши ҳақида гапириб берди.

Сиз бу янгиликка қандай муносабатдасиз?

Менимча, бу жуда муҳим ва тизимли ечим. Ушбу тақиқни бекор қилиш кўп томонлама характерга эга бўлиб, учта муҳим ижобий ҳолатга эга. Уларнинг моҳияти нима?

Биринчидан, вақтинчалик ёки доимий пропискаси бўлмаган фуқароларни ишга қабул қилишга тақиқнинг бекор қилиниши мамлакатда ягона меҳнат бозорини ташкил этади. Ушбу қоида меҳнат бозорида тизимни яратади, у ерда Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай фуқаросида прописка жойидан қатъи назар, ҳеч қандай маъмурий чекловларсиз мамлакатнинг исталган ҳудудида, шу жумладан, пойтахтда ҳам ишлаш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчидан, бу шубҳасиз ишчи кучи ҳаракатланиши ривожи учун жиддий турткига айланиб, унинг республика ичидаги ҳаракатини фаоллаштиради, урбанизация жараёнларини жадаллаштиради. Саноатлаштириш борасида олиб борилаётган сиёсат доирасида - бу темир мажбуриятдир.

Учинчидан, пропискаси бўлмаган шахсларни ишга қабул қилишга тақиқнинг бекор қилиниши коррупцияга қарши ва жиноятчиликка қарши жиддий тагмаънога эга.

Шунинг учун бу тақиқнинг бекор қилиниши – коррупция ва криминал тизимга жиддий зарбадир.

Таъкидлаш керакки, ҳозирда Тошкентдаги катта кўламли уй-жой қурилиши кўплаб ишчиларни талаб қилади. Одамлар Тошкентга келиб, ўз мутахассисликлари бўйича очиқ, ҳалол ва шаффоф шароитда ишлашлари мумкин бўлиши жуда тўғридир.