Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Россия ёрдамида кўмир билан савдо қилмоқда – ОАВ
КХДР Жанубий Корея ва Японияга кўмирни рус портлари орқали етказиб берган. Бу БМТ санкцияларига қарамай содир бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters Ғарбий Европадаги разведка манбаларига таянган ҳолда.
Агентлик маълумотига кўра, Шимолий Корея камида уч марта кўмирни Находка ва Холмск порти орқали ўтказган. АҚШ хавфсизлик органларидаги манба бу маълумотни тасдиқлади ҳамда Россия орқали кўмир билан савдо қилиш давом этаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters агентлиги Россия танкерлари ўтган йилнинг октябрь ва ноябрида Шимолий Корея кемаларига бир неча марта нефть қуйиб бергани, бу санкцияларга қарамай юз бергани ҳақида хабар қилганди.
Мавзуга оид
22:50
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026