Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда 20 сонияда қувватланувчи электробус синовдан ўтказилмоқда
Сингапур университети ўз кампусида транспорт тажрибаларини ўтказишни давом эттирмоқда. Икки йил аввал у ерда ҳайдовчисиз автобус пайдо бўлганди. Энди эса янги автобус синовдан ўтказилмоқда: унда ҳайдовчи “ўз ўрнига қайтарилган” ҳамда электродвигател ва 20 сонияда қувватлана оладиган батареялар ўрнатилган.
22 ўринлик электробус BlueSG компанияси томондан яратилган. Унга компаниянинг бошқа автобуси – Bluetram асос бўлган. Янги электробусда унга 30 км йўл босиб ўтишга имкон берувчи аккумулятор мавжуд. Бироқ у захира функциясини бажаради. Электробуснинг асосий энергия манбаи – суперконденсатор бўлиб, у автобус бекатда турадиган вақт – 20 сония ичида қувватлана олади.
Талабалар шаҳарчасидаги ҳар бир бекат махсус қувватлаш тизими билан жиҳозланган. Автобус бекатга келганда, махсус телескопик разъём итарилиб чиқиб, электробусга 2 км йўлга етадиган энергия беради. Бу масофа бир бекатдан иккинчисига етиб олиш учун етарлидир. Компанияда маълум қилинишича, бу арзон ечимдир. У учун инфратузилма осон яратилади. Электробус жамоат транспортининг исталган бошқа туридан хизмат кўрсатишда самаралироқ бўлиши ваъда қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
07:15 / 08.11.2025