14:15 / 26.01.2018
16411

Трамп кучли долларни кўрмоқчи

Фото: Getty images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у келажакда кучли долларни кўрмоқчи. Бу ҳақда у CNBC’га хабар қилди.

«Доллар янада кучлироқ бўлади, якунда мен кучли долларни кўриш ниятидаман», - дея айтиб ўтди Трамп Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида.

Аниқлик киритилишича, АҚШ президентининг сўнгги баёнотлари унинг аввалги изоҳларидан фарқ қилмоқда.

Аввалроқ, Трамп 2 млн мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишга тайёрлиги маълум бўлганди.

Top